"Ўзгидромет" хабарига кўра, ҳафта давомида республикамиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари бўйича ва мамлакатимизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Ҳафтанинг охирига бориб ҳаво ўзгаради, ҳарорат кечаси пасайиб кечаси 12-17 даражани, кундузи 25-30 даражани ташкил қилади.






