АсосийЖАМИЯТ

Бухорода тўйга кетаётган “Тayota” ЙТҲга учради. Қурбонлар бор

Бугун, 4 сентябрь куни соат 07:00 да  29 ёшли К.А., ўз бошқарувида бўлган “Тayota” ру...

'Бухорода тўйга кетаётган “Тayota” ЙТҲга учради. Қурбонлар бор'ning rasmi

Бугун, 4 сентябрь куни соат 07:00 да  29 ёшли К.А., ўз бошқарувида бўлган “Тayota” русумли автомашинани “Хоразм-Бухоро” А-380 йўли бўйлаб бошқариб, мазкур йўлнинг Ромитан тумани ҳудудидан ўтган 324-километрига етганида тўсатдан автомашинаси бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томон қисмига чиқиб кетиши натижасида автомашина ағдарилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Натижада, автомашина ҳайдовчиси К.А. ва 33 ёшли йўловчи С.М. ҳодиса жойида вафот этган, салонда бўлган иккинчи йўловчи 36 ёшли Ш.Р., оғир тан жароҳати олиб, тиббиёт муассасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов департаменти вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Шу билан бирга фуқароларимиздан йўлларда ҳаракатланиш жараёнида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз, зеро бир сонияли эътиборсизлик ёки қоидабузарлик инсон ҳаётига зомин бўлиши мумкинлигини унатмайлик!

 

    Бошқа янгиликлар