АсосийDunyo

"Санта-Барбара" сериали актёри Питер Ликасси ўз жонига қасд қилди

'"Санта-Барбара" сериали актёри Питер Ликасси ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

"Санта-Барбара" сериалида роль ўйнаган актёр Питер Ликасси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда унинг дўсти Майкл Сигел маълум қилди, деб ёзмоқда манбаларга таяниб iz.ru. 

Майклнинг сўзларига кўра, актёр 27 август куни вафот этган. "Питер Ликасси депрессия билан курашда ютқазди ва ўз жонига қасд қилди, дейилади хабарда.

Таъкидланишича Питер кўп йиллар давомида руҳий тушкунлик билан курашган, ўз-ўзини яккалаган ҳолда ҳаёт кечирган. 

Сигел дўстини қувноқ ва иқтидорли инсон сифатида эслайди, 16 йил давомида саҳнада у билан ёнма-ён ишлаш бахтига муяссар бўлганини таъкидлайди.

Ликасси 1959 йилда туғилган бўлиб, 1984 йилда илк бор экранга чиққан. 1989 йилда "Санта-Барбара" сериалида эпизод ролни ижро этган. Ун "Коинотдаги қотил масхарабозлар" фильмидаги музқаймоқчи роли орқали мухлислар эътиборини қозонган эди.

    Бошқа янгиликлар