Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева АОКАда ўтган брифинг маълум қилишича, болалар катталарга нисбатан янги инфекция билан осон курашадилар ва касалликни енгил ўтказадилар. Аммо улар енгил касалланган ҳолатда ҳам оғир бемрлар каби вирус ташувчи ҳисобланадилар. Афсуски, шу сабабдан ҳам кўп ҳолларда касалликни енгил ўтказаётган катталар ҳам симптомсиз вирус ташувчи бўлиб қолмоқда. Касаллик енгил кечаётганлар айниқса фаол вирус ташувчи ҳисобланади. Негаки бундай пайтда улар касалланганини билмайди ва ўзини изоляция қилмай, жамоат жойларида юраверади.
Чет эл олимлари 30 мингдан ортиқ коронавирус тестидан ўтган беморлар клиникасини таҳлил қилишган. Тадқиқотда вирусли юк (вирус нагрузкаси) барча беморлар орасида тақсимланганлиги аниқланган.
Текширувларда симптомли ва симптомсиз беморлар организмида деярли бир хил миқдоридаги вирус зарралари аниқланди. Бу эса улар вируснинг симптомсиз ташувчиси эканлигини исботлайди.






