АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада рулда ухлаб қолган “Спарк” ҳайдовчиси “Камаз” тагига кириб кетди. Даҳшатли ҳалокатдан енгил машинадагилар омон қолишмади (фото)

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 06:00 ларда, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Хамза МФ...

'Фарғонада рулда ухлаб қолган “Спарк” ҳайдовчиси “Камаз” тагига кириб кетди. Даҳшатли ҳалокатдан енгил машинадагилар омон қолишмади (фото)'ning rasmi

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 06:00 ларда, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Хамза МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-148Б автомобиль йўлининг 5-километрида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган С.Ф. “Спарк” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Б.Б. бошқарувидаги “Камаз-53212” русумли юк автомобили билан тўқнашган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Натижада, “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли С.Ф. ва йўловчиси 1991 йилда туғилган А.Н.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар