3 сентябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сонли ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирда, Самарқанд шаҳар А.Темур кўчасида яшовчи 1976 й.т. О.Т., Ў. исмли шахсга икки дона 16 калибрли ва икки дона 12 калибрли ўқ-дори (патрон)ларни 100 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






