АсосийJamiyat

Сӯхда 71 нафар ишсизга ер ажратиб берилди

'Сӯхда 71 нафар ишсизга ер ажратиб берилди'ning rasmi

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Сӯх туманининг Малбуд қишлоғи ҳудуидан қишлоқ хӯжалигида фойдаланилмаётган ерлар ӯзлаштирилиб, 71 нафар ишсиз ва эҳтиёжманд маҳаллий аҳолига дала томорқаси учун 20 сотихдан ажратиб берилди. Туманга ташриф буюрган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркинжон Муҳиддинов мазкур ҳудудга келиб ҳолатни ўрганди ва бу ерга суғориш воситасини ўрнатиб, томчилаб суғоришни йўлга қўйилишини маълум қилди. Бундан ташқари, субсидия асосида прокурор секторида жойлашган ушбу ҳудудга иссиқхоналар қуриб берилишини айтиб ўтди.  

 Ушбу ҳудудда  интенсив боғлар барпо этилади. 

    Бошқа янгиликлар