Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳоли мурожаати бўйича маълумотлар берилди. Хусусан, Ўзбекистонда сентябрь ойидаги тўйларда ҳам 30 кишилик тартиб сақланиб қоладими, деган саволга жавоб берилди.
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 августдаги 45-сонли баёнига мувофиқ айни кунларда 30 кишилик тўйлар ўтказилишига рухсат берилган.
Агар карантин чоралари кучайтирилмаса шу тартиб сентябрь ойида ҳам давом этади,
-дея жавоб берди мутахассис.






