АсосийDunyo

ЖССТ раҳбари коронавируснинг янги тўлқинига тайёр туриш ҳақида огоҳлантирди

'ЖССТ раҳбари коронавируснинг янги тўлқинига тайёр туриш ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Женевадаги брифингда коронавируснинг янги тўлқинига олдиндан тайёргарлик кўриш зарурлигини маълум қилди.

"Бу сўнгги пандемия эмас. Тарих бизга касаллик тарқалиши ва пандемия аслида ҳаётнинг бир қисми эканлигини ўргатди", деди Гебрейесус "Кейинги пандемия келганда, дунё [унга] ҳозиргидан кўра кўпроқ тайёр бўлиши керак", дея қўшимча қилди у.

Шу муносабат билан Гебрейесус "профилактика, касалликни аниқлаш ва унга қарши курашиш", шунингдек "аҳоли соғлиғига ва айниқса, бирламчи тиббий ёрдамга маблағ сарфлашга" сармоя киритишга чақирди.

Шу ўринда ЖССТ раҳбари "CОVID-19" ни ўз назорати остига олишга" имкон берган Таиланднинг соғлиқни сақлашни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини, шунингдек, Италия томонидан қабул қилинган "қийин қарорларни" эслатиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар