Сардоба тумани ИИБ ХПБ ҲҚМБ катта инспектори Л. Пўлатова Сардоба тумани "Қуйитош" маҳалласи, Тинчлик кўчасида яшовчи С.М нинг Сардоба тумани ИИБ га берган аризаси ўрганилиб чиқилди, дея хабар бермоқда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Фуқаро С.М нинг турмуш ўртоғининг укаси М.А билан хонадонда ўзаро тортишиб қолиши натижасида С.Мни ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан унга нисбатан зўравонлик ишлатиши натижасида, Сардоба тумани ИИБга мурожаат қилиб тазйиқ ва зўравонликка қарши "Ҳимоя ордери" беришини сўраган.
Фуқаро М.А бошқа бундай ҳолат бўлмаслиги қайтиб қўл кўтармаслигини айтиб ўтди. Фуқаро М.А билан профилактик суҳбат ўтказилди. Тазйиқ ва зўравонликка қарши "Ҳимоя ордери" икки томонга унинг мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.






