АсосийSalomatlik

Коронавирусдан даволаниб чиққан беморларнинг ўпкасида сақланиб қолаётган асоратлар кейинчалик инсон саломатлигига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

'Коронавирусдан даволаниб чиққан беморларнинг ўпкасида сақланиб қолаётган асоратлар кейинчалик инсон саломатлигига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?'ning rasmi

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт  маркази диагностика бўлими шифокори, олий тоифали пульмонолог Хайрулло Ражабов коронавирусдан даволаниб чиққан беморларнинг ўпкасида қолаётган асоратларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақида қуйидагиларни гапирди:  

— Коронавирусдан даволанган беморларнинг ўпкасидаги асоратларнинг асосий қисмини  ўпкада тарқалган фиброзли ўзгаришлар  ташкил қилади, улар кўп ҳолларда ўпканинг ташқи нафас функциясининг рестриктив типдаги ўзгаришларига олиб келади ва жисмоний зўриқишга резистентлик ҳосил қилади. Бундай  беморлар маълум муддат пульмонолог  назоратида бўлишлари керак. Сабаби ўпкадаги фиброзли ўзгаришларнинг тўлиқ сурилиши йил давомида кузатилиши мумкин. 

    Бошқа янгиликлар