АсосийSalomatlik

Қўлларни совун билан ювган фойдалими ёки антисептик биланми?

'Қўлларни совун билан ювган фойдалими ёки антисептик биланми?'ning rasmi

Қўлларни совун билан ювган фойдалироқми ёки антисептик спиртли эритма биланми?  

Ушбу саволга  Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКАда ўтказилган брифингда қуйидагича жавоб қайтарди:

Қўлларни мунтазам равишда оқаётган сув ва совун билан камида 20 сония давомида ювиш зарур.

Бунинг имкони бўлмаса спирт асосидаги восита билан ишқалаб ва яхшилаб артиш керак. Унинг таркибидаги спирт концентрацияси камида 70% бўлиши керак.  

70% дан кам бўлган эритмалар микробларни, вирусларни ўлдирмайди, уларни фақат кўпайишини тўхтатиши мумкин.  

Этанол кўп вирусларни шу жумладан короновирусни хам оқсил қобиғини йўқ қилади.  

Қўллар жудаям кир бўлса, яъни боғдаги ишлардан кейин ёки жудаям ёғли бўлса антисептикларни самарадорлиги камайиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар