АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда ушбу ҳафтада босқичма-босқич тантанали очилаётган мактаблар жадвали эълон қилинди

Бугундан Тошкентдаги бир неча умумтаълим мактабларида Республика махсус комиссияси томонид...

'Тошкентда ушбу ҳафтада босқичма-босқич тантанали очилаётган мактаблар жадвали эълон қилинди'ning rasmi

Бугундан Тошкентдаги бир неча умумтаълим мактабларида Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган санитария-гигиена талаблари асосида таълим жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.


Ушбу мактабларнинг барчаси мукаммал таъмирдан чиққан бўлиб, замонавий кўриниш, шароит ва қулайликларга эга. Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида таълим ўқувчилар орасида масофа сақлаган ҳолда олиб борилиши учун барча чоралар кўрилган.



Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаблар очилиши борасида фикр билдириб, бу бўйича қарорни фақатгина барча шаҳар ва туманларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари мактабларнинг ҳақиқий тайёрлиги, ҳудуддаги санитария-эпидемиологик ҳолат ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятидан келиб чиқиб, қабул қилишини айтиб ўтган эди.

Ушбу ҳафтада очилиши режалаштирилган умумтаълим мактаблари ҳақидаги маълумот жадвалда келтирилган.

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси тасарруфидаги мукаммал таъмирланган умумтаълим мактабларини тантанали очиш ЖАДВАЛИ

 

Туман номиМактаб рақамиМуассасанинг тантанали очиш муддати
КуниСоати
  1.  
Бектемир28909.09.202010:00
  1.  
Сергели26609.09.202012:00
  1.  
Учтепа29509.09.202014:00
  1.  
Шайхонтоҳур4009.09.202016:00
 
  1.  
Юнусобод9710.09.202010:00
  1.  
Миробод15810.09.202012:00
  1.  
Яшнабод25510.09.202014:00
  1.  
Олмазор21910.09.202016:00
 
  1.  
Сергели28511.09.202010:00
  1.  
Яшнабод 22611.09.202012:00
  1.  
Учтепа 31211.09.202014:00
  1.  
Юнусобод22011.09.202016:00
 
  1.  
Олмазор 2212.09.202010:00
  1.  
Учтепа 12912.09.202012:00
  1.  
Шайхонтоҳур10212.09.202014:00
  1.  
Юнусобод11712.09.202016:00

 

Ушбу мавзудаги қўшимча маълумотлардан яна хабардор қиламиз, дейилади ҳокимлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар