Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Бузруков Фурқатжон Ғуломжонович Жалақудуқ туманида ўтказилаётган навбатдан ташқари Сессиянинг қарорига мувофиқ эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига Латипов Хикматилло Абдулхамидович тайинланди.

Тайинловга қадар Латипов Хикматилло Абдулхамидович, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Жалақудуқ тумани ИИБ бошлиғи Асака туманига ҳоким бўлгани ва Хўжаобод туманинг янги ҳокими Расулов Отабек Абдуқахорович лавозимдан олиниб, янги раҳбар этиб Ахмадалиев Зохиджон Зокиржонович тайинлангани хабар қилинган эди.






