АсосийDunyo

Коронавирусга чалиниш ҳолатини уч дақиқада аниқловчи экспресс-тест яратилди

'Коронавирусга чалиниш ҳолатини уч дақиқада аниқловчи экспресс-тест яратилди'ning rasmi

Италиялик олимлар коронавирусга чалиниш ҳолатини уч дақиқада аниқловчи экспресс-тест яратишди.

“ASNA” агентлиги маълумотига кўра, янги тест ишланмаси Лобардия вилоятининг Мерата шаҳридаги компания ва Саннио университети ҳамкорлиги самараси сифатида тақдим этилган.

Тест мижознинг сўлагидан олинган намуна асосида ўтказилади ва бу жараённи тезлаштирилувчи омиллар фаоллигига имкон беради.

Маълумот учун, айни пайтда Италиядаги Ладзаро Спаллансани номли юқумли касалликлар Миллий институти лабораториясида ҳам сўлак орқали коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс-тест синовлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар