2020 йил 10 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 679 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолати 206 тага кўпайган. Уларнинг 115 нафари Тошкент вилоятида, 91 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 751 нафар беморга шифохоналарда даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 17:00 ҳолатига кўра, 313 кишида коронавирус қайд этилганди.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 81 ёшли Т.К. (аёл), Оҳангарон туманида яшаган 60 ёшли Ж.Х. (аёл) ҳамда 76 ёшли Қ.Ҳ. (аёл), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.






