2020 йил 11 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 927 (+248) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 47 нафари Самарқанд вилоятида, 14 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 6 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида, 5 нафардан Фарғона ва Хоразм вилоятларида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.






