ССВнинг сўнгги хабарига кўра, қашқадарёлик 54 ёшли А.Ж. (эркак) ҳамда пойтахтлик 37 ёшли Ш.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 42 555 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 997 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.






