АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида коронавирусга чалинганлар аниқланди

'Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида коронавирусга чалинганлар аниқланди'ning rasmi

2020 йил 12 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46498 (+226) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Тошкент шаҳрида, 53 нафари Самарқанд вилоятида, 30 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Бухоро вилоятида, 7 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Айни пайтда юртимизда 43023 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 3093 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар