АсосийJamiyat

Бухорода қизнинг шахсий суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, 500 доллар пул олаётган эркак қўлга тушди

'Бухорода қизнинг шахсий суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, 500 доллар пул олаётган эркак қўлга тушди'ning rasmi

Бухоро шаҳрида 36 ёшли эркак У.Р. 22 ёшли қиз Р.А.ни унга тегишли шахсий фотосуратларни  оила аъзоларига кўрсатмаслик ва интернет тармоқларида тарқатмаслик эвазига 1 000 АҚШ доллари талаб қилган. У.Р. бундай товламачилик йўли билан 500 АҚШ доллари пулларни олаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилишича, улар 2018 йилда ижтимоий тармоқ орқали танишиб, яқин муносабатларда бўлиб келган. У.Р.нинг қўл телефонида Р.А.га тегишли шахсий фотосуратлар, сир сақланиши лозим бўлган маълумотлар бўлган. Сўнг ушбу сурат ва маълумотларни интернетда тарқатаман деб қўрқитган ва эвазига пул талаб қилган. 

4 сентябрь куни соат 11:15 да Бухоро шаҳри Б.Нақшбанд кўчасида талаб қилган пулининг ярмини олаётган пайтда қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.Р., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. У.Р., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

    Бошқа янгиликлар