1

Тадқиқот: Одамлар гавжум бўлган жойларда паст овозда гапириш коронавирус тарқалишининг олдини олиши мумкин

ДУНЁ 14.09.2020, 12:02
Тадқиқот: Одамлар гавжум бўлган жойларда паст овозда гапириш коронавирус тарқалишининг олдини олиши мумкин

АҚШлик тадқиқотчиларнинг айтишича, коронавирусни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган бинолар ичкарисида, масалан, ресторан ва касалхоналарда одамларнинг шовқин солмасдан паст овозда гаплашишлари вирус тарқалишининг олдини олиши мумкин. Олимлар овоз даражасини пастлатиш вирус тарқалишини камайтира олиши борасидаги илмий изланишлардан кейин ушбу хулосага келдилар, деб ёзмоқда Таржумон.

Бино ичкарисида вирус тарқалишини тўхтатиш учун одамларнинг овоз даражасини 6 децибелгача камайтиришлари мазкур бинонинг вентилация тизимини икки карра кўпайтирилганда эришиладиган натижани беради. Бу ҳақда Калифорния университети олимлари 9 сентябрда маълум қилишган.

“Натижалар шуни кўрсатмоқдаки, аҳоли соғлиғини сақлашга масъул шахслар вирус хавфи юқори бўлган биноларнинг ичкарисида “тинч ҳудудлар”ни ташкил қилиш борасида ўйлаб кўришлари керак. Мисол учун, касалхоналардаги кутиш заллари ва овқатланадиган жойларда бундай ҳудудларни ташкил қилиш зарур” деб ёзди Калифорния университетининг олти нафар тадқиқотчиси.

Ушбу тадқиқотда айтилишича, одамлар гапирганда пайдо бўладиган жуда кичик ҳаво томчилари вирусни ташишга етарли даражадаги катталикка эгадир. Одам ўзининг овоз баландлигини 35 децибелгача баландлатиши, ёки бўлмасам пичирлаб гаплашишнинг ўрнига бақириши ҳаво томчиларининг пайдо бўлишини 50 мартагача ошириши мумкин. Одатда, инсонлар нормал баландликдаги овоз билан суҳбат қурганларида унинг даражаси 10 децибелдан баланд бўлади. Одам гавжум бўлган ресторанлардаги овоз эса 70 децибел атрофида бўлади.

“Коронавирусни ҳаво томчилари орқали юқтириб олиш хавфи бўйича барча бино ичлари бир хил даражада эмас. Гавжум бўлган, лекин, баланд овозда гапирилмайдиган синфхона муҳити одамлар масофани сақлаб баланд овозда гапирадиган ва қўшиқ куйлайдиган карауки барларларидан хавфсизроқдир” дейди мазкур тадқиқот раҳбари Вилям Ристенпарт.

Июль ойида Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти коронавируснинг ҳаво томчилари орқали юқиш эҳтимоли борлигини тан олганди. Шундан кейин ташкилот ресторанлар, фитнес клублар ёки хор бўлиб қўшиқ куйланадиган жойларда вирусдан қандай ҳимояланиш борасидаги тавсияларини ўзгартирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1