1

Коронавируснинг енгил даражасида дори воситаларисиз организм касалликни ўзи енгиши мумкинми?

САЛОМАТЛИК 14.09.2020, 12:34
Коронавируснинг енгил даражасида дори воситаларисиз организм касалликни ўзи енгиши мумкинми?

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарилди.

Савол: Коронавируснинг енгил даражасида дори воситаларисиз организм касалликни ўзи енгиши мумкинми?

– Ҳа, шундай ҳам бўлиши мумкин.  Аниқ маълумотларга кўра, контактда бўлган аҳолининг 80 фоизида касаллик симптомларсиз, яъни енгил даражада ўтади. Мазкур беморларда иммун тизим яхши ривожланган бўлади.  

Бундай беморлар касалликни антибиотиклар ва бошка кучли дори воситаларисиз енгишлари мумкин. Бу ҳолатларда шифокорлар тавсияси ва назоратида иммун тизимни қўллаб туриш, шахсий гигиена қоидалари ҳамда карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Шунингдек,

▫️томоқни тез-тез турли эритмаларда чайиб туриш, кунига камида 8 марта ;

▫️кун давомида 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш;

▫️соғлом овқатланиш, овқат рационида мева ва сабзавотларнинг бўлиши;

▫️ С витаминига бой маҳсулотлар: лимон, наъматак, малина чойларни ичиш, болғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш;

▫️шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва   машқларни бажариб туриш тавсия этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1