АсосийJamiyat

Хоразмда алиментдан бўйин товлаб юрган отадан 21 млн сўм ундириб берилди

'Хоразмда алиментдан бўйин товлаб юрган отадан 21 млн сўм ундириб берилди'ning rasmi

Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент тўловлари бўйича қарздорларнинг масъулиятини ошириш борасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу  ҳақда МИБ хабар бермоқда  

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2013 йил  07 июндаги суд буйруғига асосан Ш.Машариповадан (тарафларнинг исм-фамилияси ўзгартирилган)дан ундирувчи М.Джуманиязов фойдасига 1 нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган эди.

Бироқ, ота қонуний талабга бўйсуниш ўрнига бўйин товлай бошлади. Аммо қонунга бўйсуниш, унинг ижросини таъминлаш ҳар бир фуқаро учун мажбурийдир.

МИБ Хива шаҳар бўлими давлат ижрочисининг қарздорга алимент ундирувидан бўйин товлаш борасидаги  жазолар, ҳар қандай шароитда ҳам ота ўз масъулиятини ҳис этиши хусусидаги тушунтириш ишлари ўз самарасини берди. Ўз хатосини тушуниб етган қарздордан тўланмай қолган жами 21.568.863 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундурувчига тилхат орқали топширилди.

Бюронинг Хоразм вилояти бўлимлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш давом этмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар