Ёсихидэ Суга Япониядаги ҳукмрон партия раҳбари этиб сайланди. Яқин орада у истеъфога чиққан Абэнинг ўрнига бош вазир лавозимини эгаллайди.Бу ҳақда tarjumon.uz расмий сайтида хабар бермоқда
71 ёшли Суга собиқ раҳбар Синдзо Абэ даврида унинг яқин маслаҳатчиси ва ишонган одами бўлган. Ҳукумат бош котиби лавозимида ишлаган бўлса-да, доим «иккинчи план»да юришни маъқул кўрган.
Унинг болалиги қишлоқда ўтган. Мактабдан сўнг Токиога бориб, аввалига картон цехида, кейин балиқ бозорида ишлаган. Пул йиғиб, энг арзон университетга ўқишга кирган. Сўнг сиёсатчилардан бирининг котибига айланган. Карьера зинапоясига мана шундай қадам босиб кириб келган.
Ҳақиқий сиёсий фаолиятини эса сал кечроқ — 47 ёшида бошлаб, «Ирода бўлса, йўл ҳам бўлади» деган ҳикматни ўзи учун шиор сифатида танлаб олган экан.
Жаноб Ёсихидэ ҳар тонгни тоза ҳавода кўчани сайр қилиш, жисмоний машқлар бажариш билан бошлайди, қорин мушакларини 100 марта «пресс» қилади.
У Абэ танлаган йўлни давом эттиришини билдирди.