АсосийЖАМИЯТ

Белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган наманганлик пиёда ЙТҲ оқибатида вафот этди

13 сентябрь куни соат 21:40 ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобуршох кўчасида, ҳа...

'Белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган наманганлик пиёда ЙТҲ оқибатида вафот этди'ning rasmi

13 сентябрь куни соат 21:40 ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобуршох кўчасида, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган А.А. “М-412” русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда, йўлнинг белгиланмаган жойидан  кесиб ўтаётган пиёда, 1969 йилда туғилган Р.У.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, 51 ёшли пиёда Р.У. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилар тезлик меъёрига амал қилишларини, пиёдалар белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз" дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар