АсосийJamiyat

Андижон вилоят суди судьяси коронавирусдан вафот этди

'Андижон вилоят суди судьяси коронавирусдан вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шадманов коронавирус асоратлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда Олий суд расмий канали маълум қилди.

Шавкатжон Шодмонов 1975 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Суд органларидаги фаолиятини 1997 йилда бошлаган. 2008 йилдан бери судья бўлиб ишлаб келган.

Шавкатжон Шадмановнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига, Олий суд жамоасига чуқур таъзия изҳор этамиз.

    Бошқа янгиликлар