АсосийЖАМИЯТ

Қўқонда йўлни велосипедда кесиб ўтаётган фуқаро “Damas” уриб юбориши оқибатида вафот этди

Бешариқ туманида 14 сентябрь куни фуқаро У.Ш бошқарувидаги “Damas” автомашинасини Лолазор...

'Қўқонда йўлни велосипедда кесиб ўтаётган фуқаро “Damas” уриб юбориши оқибатида вафот этди'ning rasmi

Бешариқ туманида 14 сентябрь куни фуқаро У.Ш бошқарувидаги “Damas” автомашинасини Лолазор кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган М.Х.ни уриб юбориши оқибатида, М.Х тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИБ барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўрамоқда.

  
 

    Бошқа янгиликлар