my5

15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши ростми?

ЖАМИЯТ 15.09.2020, 16:51
3054
15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши ростми?

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда  Республика бош санитария инспектори, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:

➖Аввало шуни таъкидлаш керакки республикамизда ҳали карантин чоралари бекор қилинмаган, балки юмшатилган.

 Аммо фуқароларнинг нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётганлиги сир эмас.

️Бир нарсани унутмаслик керак “мен, сен, улар” дейилганидек, карантин тадбирлари кучайтирилиши ва юмшатилиши бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқ, агар биз карантин ва чеклов тадбирларини менсинмас эканмиз, профилактик тадбирларни унутиб қўярканмиз, мутахассис шифокорларнинг тавсияларига риоя этмас эканмиз, у ҳолда касаллик кўпайиб кетишига ва Республика Махсус комиссиясини карантин чоралари кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур қиламиз, - деди Н.Отабеков.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° небольшая облачность
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37