АсосийJamiyat

Коронавирусга чалинган болалар келажакда бепушт бўлиб қоладими? Мутахассис жавоб берди

'Коронавирусга чалинган болалар келажакда бепушт бўлиб қоладими? Мутахассис жавоб берди'ning rasmi

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарилди.

Болалар коронавирус билан касалланса келажакда саломатлигига таъсир кўрсатиши, масалан бепуштликка олиб келиши мумкинми?

Коронавирус касаллиги мутлақо янги касаллик бўлиб, ҳали у ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз. Алоҳида бу борада илмий изланишлар амалга оширилмаган.  

Қолаверса касаллик ёш болаларда жуда енгил формада ўтаяпи, шунинг учун келажакда бирор  бир жиддий асорат қолдириши ҳақида башорат қилиш нотўғри бўлади.  

Фикримизча, COVID-19 келажакда фарзанд кўрмаслик (бепуштлик) каби ҳолатларни  келтириб чиқарадиган касалликлар сирасига кирмайди, 

-жавоб қайтарди мутахассис. 

    Бошқа янгиликлар