1

Синдзо Абэ бошчилигидаги Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

ДУНЁ 16.09.2020, 10:31
Синдзо Абэ бошчилигидаги Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

Бу ҳақда “Киодо” ахборот агентлиги хабар тарқатди, дея ёзди платформа.уз.

Яқин соатлар ичида мамлакат парламенти навбатдан ташқари мажлисида ҳукуматнинг янги раҳбарини тасдиқлайди. “Кунчиқар юрт”га Либерал-демократик партия етакчиси, 71 ёшли сиёсатчи Ёшихидэ Суга Бош вазир бўлиши кутиляпти. Бу деярли аниқ. Фақат расмий тасдиқлаш жараёни қолган холос. Шундан сўнг у ҳукуматнинг янги таркибини шакллантиради.

Суга Япония Бош вазири сифатида 2021 йил сентябрда бўладиган навбатдаги умуммиллий сайловгача фаолият юритади.

Собиқ Бош вазир Синдзо Абэ соғлиғи ёмонлашгани туфайли жорий йил 28 август куни лавозимини тарк этишини маълум қилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1