АсосийJamiyat

Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилиши режалаштирилди

'Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилиши режалаштирилди'ning rasmi

“Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4828, 15.09.2020 й).

💰Қарорга мувофиқ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг “Агробанк”нинг устав капиталидаги улуши 50 млн АҚШ долларига оширилади.  

➡️ Ушбу маблағлар пахта-тўқимачилик кластерларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий пахта териш машиналарини сотиб олишга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар ажратиш учун йўналтирилади.  

🧾 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳудудлардаги пахта териш машиналарига талабгорларнинг аниқ рўйхатини шакллантиради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар