Қашқадарё вилояти ҳокими бугун Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманлари пахта далаларида бўлиб, мавсумда меҳнат қилаётган теримчилар, фермер ва отряд раҳбарлари билан учрашди ҳамда уларга хирмонга қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик сифатида совға-саломлар улашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шаҳрисабзлик Малика момо Абдуллаева ҳам тақдирланганлар қаторида. 75 ёшни қарши олган момо оилавий теримга чиқишган.

- Эрта тонгдан оилавий дала томон йўл оламиз, - дейди момо. - Тоза ҳавода меҳнат қилишни саломатликка ҳам фойдаси катта. Бир ўзим 100 кг пахта тераман. Ҳоким бувани бугунги эътиборидан сўнг ғайратимга яна ғайрат қўшилди. Мавсум охиригача оилавий бюджетимизни янада мустаҳкам қилиб, янада файз-баракали яшашни ният қилганман.







