1

«Вазият жуда хавотирли...» ЖССТ яна бир эпидемия хавфидан огоҳлантирмоқда

ЖАМИЯТ 18.09.2020, 09:16
«Вазият жуда хавотирли...» ЖССТ яна бир эпидемия хавфидан огоҳлантирмоқда

Европада сил касаллигига чалинганлар сонининг тобора кўпайиб бораётганини хавотир ила кузатиб келаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йил охирига қадар юзага келиши мумкин бўлган эпидемияни истисно этмаяпти.

Бу ҳақда ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович коронавирус пандемиясининг сил касаллиги билан боғлиқ эпидемик вазиятга таъсирига бағишланган онлайн матбуот анжуманида айтиб ўтди.

«Йил охирига келиб хасталикка чалинганлар сонининг кўпайиши ҳамда эпидемия юзага келиши мумкинлигидан жуда қўрқмоқдамиз. Айни дамда бунинг олдини олиш зарур. Зеро, бу биз учун жуда муҳимдир», дейди Вуйнович.

Эпидемиянинг олдини олиш учун Европа давлатлари ушбу чақириққа нафақат соғлиқни сақлаш тизими , балки сиёсий даражада ҳам ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлаган Вуйновичга кўра, жорий йилнинг олти ойида Европада сил касаллиги ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камроқ аниқланган. Аммо бу беморлар кам дегани эмас, ваҳоланки, диагностика тизими коронавирус пандемияси сабаб аллақачон ҳолдан тойган.

ЖССТ вакилининг изоҳлашича, агар 15 фоиз ҳолатларда сил касаллигини аниқлашнинг иложи бўлмаса, кейинчалик беморларнинг кўпайиши 30 фоизни ташкил қилиши мумкин.

«Вазият жуда хавотирли, бу ҳақда ҳаммага айтиш керак», — дейди Вуйнович.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1