АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда айрим автобус йўналишлари қисқартилмоқда

"Тошшаҳартранс" йўловчиларга айрим автобус йўналишлари мақбуллаштирилаётганини маълум...

'Тошкентда айрим автобус йўналишлари қисқартилмоқда'ning rasmi

"Тошшаҳартранс" йўловчиларга айрим автобус йўналишлари мақбуллаштирилаётганини маълум қилди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарорига асосан автобус ва йўналишли такси йўналишларининг ўзаро ҳаракат йўналишини такрорлашини камайтириш мақсадида, Тошкент шаҳридаги йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш ва ўзгартириш ишлари амалга оширилмоқда.

2020 йилнинг 1 октябрь санасидан 9, 52, 53, 65, 71, 109, 149, 188-автобус йўналишлари мақбуллаштирилади.

    Бошқа янгиликлар