Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, 2020 йил 20 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 434 (+199) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Тошкент шаҳрида, 45 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Андижон вилоятида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 7 нафари Хоразм вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафари Қорақапоғистон Республикасида ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.






