1

Покистонда Алишер Навоий ўзбек тили маркази очилди

ЖАМИЯТ 21.09.2020, 08:14
Покистонда Алишер Навоий ўзбек тили маркази очилди

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси Пешовар университети қошидаги Алишер Навоий  ўзбек тили марказининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаменти саъй-ҳаракати билан янги таҳрирда чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоблар тўплами ҳамда Алишер Навоий қаламига мансуб бўлган асарлар, турли адабиёт ва тўпламлар тантанали равишда марказга топришилди.

Шунингдек, элчихона ташаббуси билан университетда Алишер Навоий ижодига бағишланган илмий адабий анжуман ўтказилиб, унда тилшунос олимлар, мутахассислар ҳамда талабалар буюк мутаффакир ҳаёти, фаолияти, ижоди ва тарихда тутган ўрни ҳақида сўз юритди.

Учрашувда Алишер Навоийнинг ўзбек тили ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва илмий ижоди юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1