Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 125 тага етди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий канали.
Хабарда айтилишича, бугунги республикада 125 та давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиаллари фаолият кўрсатади. Жумладан,
давлат олий таълим муассасалари - 94 та,
нодавлат олий таълим муассасалари - 9 та,
хорижий ОТМлар ва филиаллари - 22 та.
Эслатиб ўтамиз, ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари бу рўйхатга кирмайди.






