АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 53 000 нафардан ошди

'Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 53 000 нафардан ошди'ning rasmi

2020 йил 23 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 051 (+194) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Тошкент шаҳрида, 51 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.  

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.  

Айни пайтда юртимизда 49 224 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.  

️Ҳозирда мамлакатимизда 3 384 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар