АсосийЖАМИЯТ

Навоийда “Lacetti” ва “Nexia”нинг аянчли тўқнашувида 2 нафар йўловчи вафот этди

Кеча, 22 сентябрь куни соат 17:00 да 21 ёшли Н.Д., бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли ав...

'Навоийда “Lacetti” ва “Nexia”нинг аянчли тўқнашувида 2 нафар йўловчи вафот этди'ning rasmi

Кеча, 22 сентябрь куни соат 17:00 да 21 ёшли Н.Д., бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашинада “Учқудуқ-Навоий” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида Учқудуқ тумани худудидан ўтган А-379 йўлининг 282 км.да бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Оқибатда ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Ж.Ж., нинг бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл- транспорт ҳодисасини содир этган.

Ҳодиса юзасидан хабар берган ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотларига кўра, ЙТҲ натижасида “Nexia” русумли автомашинада бўлган йўловчилар 26 ёшли С.М. ва 57 ёшли Р.Д., (аёл) лар ҳодиса жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар