1

БМТ Бош ассамблеясининг сессияси бошланди. Унда Ўзбекистон Президенти қандай ташаббусларни илгари суради?

СИЁСАТ 23.09.2020, 18:09
БМТ Бош ассамблеясининг сессияси бошланди. Унда Ўзбекистон Президенти қандай ташаббусларни илгари суради?

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг таъкидлашича, бугунги сессия ишида кун тартибидан келиб чиқиб, Ўзбекистон томонидан қатор муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлган ташаббуслар илгари сурилади.

-- Хусусан, Давлат раҳбарининг маърузасида ушбу ташаббуслар қаторида “Оролбўйи — экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” номли БМТнинг резолюция лойиҳаси ҳам бор. 

Мазкур резолюция лойиҳаси Оролбўйи ҳудуди аҳолисининг турмуш даражасини ўстириш, атроф-муҳит ҳолатини яхшилашга қаратилган янги, инновацион ва замонавий технологик ечимларни амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш ҳамда ҳудудий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, мазкур ташаббус яшил иқтисодиёт тамойилларини, экологик тоза, энергия ва сувни тежайдиган технологияларни комплекс амалга ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайдиган технологияларни жорий этиш, чўлланишнинг олдини олиш, экологик миграция ва экотуризмни ривожлантириш масалаларини ҳам қамраб олган.

Орол масаласи нафақат Ўзбекистоннинг, балки жаҳон миқёсидаги глобал муаммо эканини инобатга олсак, бу масала нақадар долзарб эканини яна бир карра англаймиз. Шу боис ҳам бу муаммони ҳал қилишда халқаро ҳамжамият билан биргаликда, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқдир, - дейди Э. Туляков.

Айни пайтда  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессияси ўз ишини бошлади. 

Президент Шавкат Мирзиёев нутқини қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “Milliy TV” (ўзбек тилида)

"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)

"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook  ва YouTube даги саҳифалари.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1