АсосийJinoyat

400 "кўкига" ўқишга киритмоқчи бўлган "даллол" қўлга тушди

'400 "кўкига" ўқишга киритмоқчи бўлган "даллол" қўлга тушди'ning rasmi

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 15:30 ларда Ромитан тумани “Деҳқон бозори”да жойлашган кийим кечак савдо дўконида, танишлари орқали Афшона тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, Пешкў туманида яшовчи фуқаро Д.Ш. дан 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритимоқчи бўлган, шу туманда истиқомат қилувчи 1985 йилда туғилган Ш.Н. тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида ИИВ расмий каналида хабар қилинди.

    Бошқа янгиликлар