АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ишсизлик юқори бўлган вилоятлар кетма-кетлиги маълум қилинди

'Ўзбекистонда ишсизлик юқори бўлган вилоятлар кетма-кетлиги маълум қилинди'ning rasmi

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг 42,1 % аёллар ва 57,9 % ни эркаклар ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида энг кўп аёллар (76,8 %) фаолият юритган.  

2019 йилда ташиш ва сақлашда 92,8 % ва қурилиш соҳасида 93,8 % эркаклар ишлаган.

 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, энг кўп ишсизлар сонига эга бўлган ҳудудлар:

Фарғона – 152,2 минг киши

Самарқанд – 148,4 минг киши

Андижон – 129,4 минг киши

Қашқадарё – 125,3 минг киши  

Тошкент – 120,6 минг киши

Наманган – 110,1 минг киши

    Бошқа янгиликлар