АсосийSalomatlik

Ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни гриппга қарши эмлаш мумкинми?

'Ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни гриппга қарши эмлаш мумкинми?'ning rasmi

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарилди.

❓Чақалоқларга гриппга қарши вакцинация қилиш мумкинми?

–6 ойликдан кичик болаларга гриппга қарши вакцина қўлланилмайди.

Аммо ушбу ёшдаги болаларда бошқа ёшдаги болаларга нисбатан грипп асоратлари хавфи юқори ҳисобланади. Бу ёшдаги болаларни химоялашнинг энг самарали усули бу боланинг оила аъзоларини касалликка қарши эмлаш ҳисобланади.  

❓Ҳомиладорлик даврида ҳам гриппга қарши эмлаш мумкинми? Агар ҳомиладорликдан аввал гриппга қарши эмланган бўлса, ҳомилада қандай ўзгаришлар кузатилиши мумкин?

–Ҳомила ривожланишидаги ўзгаришлар гриппга қарши эмлаш билан боғлиқ эмас, аксинча бу грипп касаллиги билан боғлиқ бўлади.  

Фаоллаштирилмаган вакциналар билан гриппга қарши эмлаш ҳомиладорликни режалаштириш жараёнида, бундан ташқари хомиладорликнинг маълум муддатларида амалга оширилиши мумкин. Ушбу муддатни шифокор акушер-гинеколог белгилайди.

    Бошқа янгиликлар