Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова вафоти билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан бу хабар рад этилди.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Саида Раметова икки яқини коронавирусдан вафот этгани ҳамда ўзи ва турмуш ўртоғининг ҳам оғир касал бўлгани ҳақида гапириб берган эди.