1

Депутатлар Шуҳрат Ғаниевнинг номзодини Бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқлади

СИЁСАТ 25.09.2020, 18:56
Депутатлар Шуҳрат Ғаниевнинг номзодини Бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқлади

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шуҳрат Ғаниев номзодини кўриб чиқдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабарига кўра, халқ вакиллари томонидан Шуҳрат Ғаниев номзоди маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ўктам Барноев 20 сентябрь куни 56 ёшида коронавирус  асоратлари оқибатида вафот этган эди.

Маълумот учун: сал аввал, Шуҳрат Ғаниевдан бўшаган Фарғона вилояти ҳокими лавозимига шу пайтга қадар Наманган вилоятига раҳбарлик қилиб келаётган Хайрулла Бозоров тайинланди. Наманган вилоятига эса айни пайтда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов ҳоким бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1