Бюронинг Сергели туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 06.09.23019 йилдаги суд қарорига асосан қарздор Ш.Жалиловдан ундирувчи Ж.Арипбаева фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 11.09.2019 йилда келиб тушган. Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш қарори қабул қилинган. Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш ҳамда қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилот ва муассасаларга сўровномалар юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида бўлим давлат ижрочиси И.Эгамбердиевнинг алимент ҳисоблаш қарорига кўра, қарздор Ш.Жалиловнинг жорий йилнинг 01 сентябрь кунига қадар қарздорлиги 5.435.318 сўмни ташкил этганлиги ҳамда ушбу қарздорликни тўлаб бериш ҳақида бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай бўйин товлаб келганлиги сабабли, 08.09.2020 йилда қарздор Ш.Жалиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474 -моддасида назарда тутилган жавобгарлик масаласини кўриб чиқишлик учун Сергели туман маъмурий судига юборилган. Суд жараёнида алиментчи ота қилмишидан хулоса чиқариб, вужудга келган алимент қарздорлигини бир нафар вояга етмаган фарзанди учун тўлиқ тўлаб берди. |
25.09.2020 20:26