1

Тошкент вилоятида 8 ойда содир бўлган 29 та ЙТҲда пиёдалар маст ҳолатда бўлган

ЖАМИЯТ 27.09.2020, 09:16
Тошкент вилоятида 8 ойда содир бўлган 29 та ЙТҲда пиёдалар маст ҳолатда бўлган

Вилоят ҳудудида «Диққат пиёда!» профилактик тадбири ўтказилди.

ИИББ Ахборот хизматининг хабар беришича, 1 260 та қоидабузар пиёдага нисбатан чора кўрилган.

Йўл транспорт ҳодисаларини комплекс таҳлил қилинганда вилоят ҳудудида жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида 425 та ЙТҲ содир бўлган бўлса, уларнинг 38 фоизини пиёдалар иштирокидагиси ташкил этади. Ачинарлиси 29 та ЙТҲда пиёдалар маст ҳолатда бўлган. 

Пиёдаларнинг амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда серқатнов йўллар ва чорраҳаларда белгиланган жойлардан юришларини назорат қилиш ҳамда бу орқали содир этилиши мумкин бўлган ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида уч кунлик «Диққат пиёда!» профилактик тадбири ўтказилди. 

Тадбир давомида ҳар бир пиёда томонидан содир этилган қоидабузарлик юзасидан, инспекторлар томонидан қўшимча тушунтириш ва тарғибот ишларини ўтказилиб, қоида бузган 1 260 та фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 138-моддасига кўра маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1