АсосийЖАМИЯТ

Бахтсиз ҳодиса сабаб бир қўлидан айрилган чироқчилик Гулчеҳра кунига 120 кг пахта термоқда

Гулчеҳра Қипчоқова имконияти чекланган бўлишига қарамай, Миришкор тумани далаларида кунига...

'Бахтсиз ҳодиса сабаб бир қўлидан айрилган чироқчилик Гулчеҳра кунига 120 кг пахта термоқда'ning rasmi

Гулчеҳра Қипчоқова имконияти чекланган бўлишига қарамай, Миришкор тумани далаларида кунига 100-120 килограмгача пахта териб, оилавий даромадларини оширишга ҳаракат қилмоқда, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матубот хизмати.

Маълум бўлишича, у бахтсиз ходиса сабаб бир қўлидан айрилган.  

Яна бир хушхабар: Гулчеҳа шу йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали талабаси бўлибди.

- Меҳнатим орқали қадр топишни хоҳлайман, - дейди Гулчеҳра. - Исботи эса, вилоят ҳокимини хабар олиши билан бир қаторда кечагина университетга қабул қилинганим ҳам катта қадрдир.  

Вилоят ҳокими ҳаётини севувчи бу қизга хирмонга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик сифатида совға-саломлар улашди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 75 ёшида меҳнат қилиб, барчага ўрнак кўрсатаётган шаҳрисабзлик Малика момо Абдуллаева ҳам вилоят ҳокимининг эътирофига сазовор бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар