АсосийЖАМИЯТ

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган фуқароларда ваҳима уйғотишга қаратилган хабарлар юзасидан изоҳ берди

ИИВ Ахборот хизмати хабар беришича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда гўёки Ички ишлар...

'ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган фуқароларда ваҳима уйғотишга қаратилган хабарлар юзасидан изоҳ берди'ning rasmi

ИИВ Ахборот хизмати хабар беришича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда гўёки Ички ишлар вазирлиги номидан фуқароларни огоҳликка чақирувчи ёлғон хабарлар кенг тарқатилмоқда. Бу каби хабарлар ҳақиқатдан йироқ ва улар фуқаролар орасида ваҳима ва давлат органларига ишончсизлик уйғотиш мақсадида ўйлаб топилаётган бўхтон ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бу каби масалаларга оид хабарларни тарқатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ўзининг Youtube, Telegram, Instagram, Facebook, Мover, ВКонтакте, Одноклассники, Twitter каби ижтимоий тармоқлардаги, шунингдек вазирликнинг таркибий ёки ҳудудий тузилмаларининг расмий саҳифалари ҳамда бошқа ОАВ орқали мурожаат қилишини маълум қиламиз, дейилади ИИВ изоҳида.

    Бошқа янгиликлар