1

Саида Мирзиёева журналист ва блогерларга фуқаролик назоратининг пешқадамлари, дея таъриф берди

ЖАМИЯТ 28.09.2020, 19:03
Саида Мирзиёева журналист ва блогерларга фуқаролик назоратининг пешқадамлари, дея таъриф берди

Аввал хабар берганимиздек, Масс-медиани ривожлантириш жамғармаси ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан биргаликда Халқаро ахборотдан эркин  умумфойдаланиш куни муносабати билан онлайн конференция ўтказмоқда.

Анжуманда иштирок этган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева COVID-19 пандемияси даврида бутун дунёда оммавий ахборот воситалари ва аҳоли ахборотдан эркин фойдаланиш ва уни тарқатиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келганлигини таъкидлаган. 

У Ўзбекистонда сўнгги йилларда журналист ва блогерлари, оммавий ахборот воситаларига нисбатан эътибор ҳақида гапириб, давлат ташкилотлари Матбуот хизматлари янгидан шакллантирилганига урғу берди.

“Ўзбекистон тарафидан ахборотдан эркин фойдаланишни яхшилаш борасида амалга оширилган чора-тадбирларидан бири – давлат органлари матбуот котиблари мақомининг қонунчилик даражасида оширилишидир. Барча давлат тузилмалари ва ҳокимиятлардаги 600 дан ортиқ матбуот хизматларини ўз ичига олган тизимнинг яратилиши, давлат органларининг халқ олдида очиқлигини таъминлаш имконини берди. Унинг самарадорлиги пандемия даврида, аҳолини тезкор хабардор қилиш ҳаётий зарур аҳамиятга эга бўлганда, ўз тасдиғини топди”, дейди Мирзиёева.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ёритувчи алоқа тизими яратилган. Ушбу тизимнинг яратилиши оммавий ахборот воситалари ҳамжамияти ва Фонднинг биргаликдаги ташаббуси бўлиб, унда умумий фалокат олдида пандемияга қарши курашда аҳолига кўмаклашувчи муҳим ахборотлардан эркин умумфойдаланишни ташкил қилиш мақсадида давлат идоралари билан бирлашган журналистлар ва блогерларнинг фуқаролик позицияси юзага келган. 

“Биз давлат органлари учун савол ва тавсияларни тайёрлаб берувчи кўнгилли журналистлар ва блогерларнинг онлайн гуруҳини яратдик. Ўз навбатида, COVID-19 инфекциясининг тарқалиши туфайли юзага келган вазиятни давлат томонидан тартибга солиш жараёнида самимий иштирок этган барча оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан миннатдормиз. Улар ушбу жараённинг ажралмас қисми, фуқаролик назоратининг пешқадамларига айланди. Бу қатъий ва ҳаётий аҳамиятга эга фурсат эди!”, дейди Мирзиёева. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1